Линклар

logo-print

Нефтни тўхтатиш уринишлари ҳануз давом этмоқда


British Petroleum ширкати расмийлари Мексика кўрфазидаги қувурни ёпиш борасида олиб борилаётган ишлар самара бера бошлагани, бироқ ушбу амалиётларнинг муваффақиятли бўлди деб, эътироф этиш ҳали эрта эканини таъкидламоқдалар.

Қарогоҳи Лондонда жойлашган ширкат вакилларига кўра, денгиз тубида ёрилган нефт қувирини ёпиб ташлаш борасидаги ишлар режа бўйича олиб борилмоқда. Ширкат мутахассислари ёрилган қувурни лой ҳамда темир ва пластик парчалар билан тўлдириб, шу тариқа бир ойдан буён сувга сизиб чиқаётган нефтни тўхтатишни режалаган.

–Фикримча, уринишларимиз самара бермоқда. Барча ишларни дастур бўйича амалга оширмоқдамиз. Ушбу жараённинг самара беришини исботлай олдик, бироқ бу борадаги ишимизни ҳануз давом эттирмоқдамиз,-деди British Petroleum ширкати раҳбари Тони Ҳайвард.

Мексика кўрфазида жойлашган нефт платформасидаги портлаш 20 апрел куни рўй берди ва шу кунгача денгиз тубида ёрилган қувурдан бир неча минг баррел нефт сувга оқиб кетди. Кейинчалик эса сувга оқиб чиқаётган нефт АҚШ жанубидаги Луизиана штатининг денгизга туташ соҳилининг 160 километрини қоплади. Жума куни президент Барак Обама авария оқибатларини бартараф этиш ишлари билан яқиндан танишиш мақсадида Луизиана штатига сафар қилди.

Сўнги маълумотларга кўра, нефт қоплаган соҳилларни тозалаш ишларига қарийиб 20 минг киши жалб қилинган.

XS
SM
MD
LG