Линклар

Лаҳор ҳужумида нобуд бўлганлар дафн қилинди


АҚШ ва ЕИ етакчилари Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги масжидларга қилинган қуролли ҳужумларни кескин қораладилар.

Лаҳор шаҳридаги Аҳмадийлар оқимига қарашли Model Town ва Garhi Shahu масжидларига жума куни қилинган ҳужумлар оқибатида камида 80 киши нобуд бўлди, 100дан ортиқ шахс тан жароҳати олди.

Аҳмадийлар оқими 19 асрда тузилган бўлиб ҳозирда дунё бўйича унинг 4 миллион тарафдори бор. Покистондаги радикал сунний гуруҳлар эса Аҳмадийларни нишонга олиб келмоқда. Покистон “Аҳмадийлар мусулмон эмас” деб эълон қилинган ягона давлатдир.

Маълум бўлишича, масжидларга ҳужум қилган шахслардан уч нафари ўзини портлатиб юборган, икки нафари эса хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинган.

Бугун эса ушбу ҳужумларда нобуд бўлган шахслар дафн қилинди. Толибон ва Ал-Қоидага алоқаси бўлган маҳаллий гуруҳлардан бири мазкур ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

Айни пайтда АҚШ Давлат департаменти музкур ҳужумни кескин қоралаб, ҳар қандай диний оқимга қарши амалга ошириладиган ҳужумларга мутлоқ қарши эканини маълум қилди.

Лаҳордаги ҳужумларни кескин қоралаган ЕИнинг Ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон ҳам ЕИ экстремизмга қарши курашишда Покистон ҳукуматига кўмак беришга содиқ қолажагини таъкидлади.



XS
SM
MD
LG