Линклар

logo-print

Хитой Корейс давлатларини яраштириш тарафдори


- Хитой ҳукумати Жанубий ва Шимолий Корея ўртасида юзага чиққан кескинликни имкон қадар тез фурсатда юмшатиш лозим, деб ҳисоблайди, дея баёнот берди Хитой бош вазири Вен Жиабао.

Хитой бош вазирининг ушбу баёноти Корейс ярим оролидаги вазиятга бағишлаб Жанубий Кореянинг Чжечжу оролида бўлиб ўтган музокаралар якунида янгради. Ушбу музокараларда, шунингдек, Япония бош вазири Юкио Хатояма ва Жанубий Корея президенти Ли Мён Бак иштирок этдилар.

26 март куни Жанубий Кореяга қарашли ҳарбий кеманинг Сариқ денгизда чўкиб кетиши ортидан расмий Сеул ва Пхенян ўртасидаги муносабатлар кескинлашди.

Ҳарбий кема чўкиши оқибатида 46 нафар аскар нобуд бўлди. Жанубий Корея ўз ҳарбийлари ўлимида қўшниси Шимолий Кореяни айблаб келмоқда. Пхенян эса бу айбловларни инкор қилиб, Сеул билан барча алоқаларни тўхтатди.
XS
SM
MD
LG