Линклар

Чехияда сайлов натижалари эълон қилинди


Чехияда жума ва шанба кунлари парламент сайловлари бўлиб ўтди.

Сайлов дастлабки натижаларига кўра, Социал демократлар 22 фоиз ва ўнг марказ Фуқаровий демократик партияси 20 фоиз атрофида овоз тўплаганлар. Парламентга ўтиш учун талаб қилинган 5 фоизли тўсиқдан, шунингдек, консерваторларнинг “ТОП-09” партияси, коммунистлар ҳамда “Жамоат ишлари” партияси вакиллари ўтишга муваффақ бўлганлар.

Бироқ ҳеч партия парламентда кўп ўринни қўлга киритишга муваффақ бўла олмади.

Айни пайтда кузатувчилар ўнг марказ Фуқаровий демократик партиясининг коалицион ҳукумат туза олиш имкониятларини юқори баҳоламоқдалар.
XS
SM
MD
LG