Линклар

АҚШ ва Россия Қирғизистон бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштиради


Россия ва АҚШ Қирғизистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасидаги уринишларни ўзаро мувофиқлаштиришга келишиб олдилар.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги ахборот ва матбуот бўйича департаменти тарқатган хабарга кўра, 28 май куни Москвада Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Григорий Карасин ва АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси Жорж Крол ўртасида музокаралар бўлиб ўтган.

Ушбу учрашувда Қирғизистонда юзага келган вазият ҳамда мамлакат Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича 27 июн куни референдум ва 10 октябр куни парламент сайловлари ўтказишга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинган.

"Учрашув якунида томонлар Қирғизистондаги вазиятни барқарорлаштириш юзасидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ва уринишларни ўзаро мувофиқлаштиришга келишиб олдилар", дейилади ахборот ва матбуот бўйича департамент хабарида.
XS
SM
MD
LG