Линклар

Қувурни ёпиш борасидаги уриниш самара бермади


British Petroleum ширкати Мексика кўрфазидаги қувурдан сувга сизиб чиқаётган нефтни тўхтатиш борасида қилинган навбатдаги уриниш самара бермаганини тан олди.

Ширкат вакиллари денгиз тубида ерилган қувурни лой ҳамда темир ва пластик парчалари билан тўлдириб, шу тариқа қувурни бутунлай ёпиб ташлашни режалаган эди. Бироқ бу борада қилинган уринишлар муваффақиятсизлик билан якун топди ва нефт эса 20 апрелдан буён сувга сизиб чиқмоқда.

Мексика кўрфазидаги нефт қазиш платформасида содир бўлган портлаш оқибатида майдони кенгайиб бораётган нефт доғи АҚШ тарихида мисли кўрилмаган экологик ҳалокат сифатида эътироф этилмоқда.

Айни пайтда президент Барак Обама қувурни ёпиш борасида қилинган навбатдаги уринишлар самара бермаганини кескин танқид қилиб, авария оқибатларини бартараф этиш ишларини ўз зиммасига олишини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG