Линклар

Ҳиндистондаги автоҳалокатда 30 киши нобуд бўлди


Ҳиндистонда йўловчи ташувчи автобусни ҳалокатга учраши оқибатида камида 30 киши, жумладан, 10 нафар вояга етмаган бола нобуд бўлди.

Мамлакат оммавий ахборот васиталари тарқатган хабарга кўра, Бангалор шаҳрига кетаётган автобус, ҳозирча аниқланмаган сабабларга кўра, полиция назорат пунктига урилган ва жарликка қулаган.

Тўқнашув пайтида автобуснинг бензин баки портлаб кетган ва ёнғин рўй берган. Ушбу ҳалокатда, шунингдек, 30 дан ортиқ йўловчи тан жароҳати олган.

XS
SM
MD
LG