Линклар

logo-print

Исроил Ғазога аталган ёрдамни мусодара қилмоқчи


Фаластинликлар учун мўлжалланган 10 тоннага яқин инсонпарварлик ёрдами ортилган кемалар бугун Қибрисдан Ғазо минтақасига жўнаб кетди.

Хабарларга кўра, жами олтита кемага ортилган юкни 600 га яқин маҳаллий ва хорижлик ҳуқуқ фаоллари кузатиб бормоқдалар.

Бироқ Ғазо минтақасини уч йилдан буён қамал қилиб келаётган Исроил ҳукумати бундан бироз аввал инсонпарварлик ёрдами мусодара қилиши хусусида огоҳлантирди.

Исроил расмийларига кўра, кемада келган ҳуқуқ фаоллари депортация қилинади, мусодара қилинган юк эса кейинчалик Исроил томонидан Ғазо минтақасига етказиб берилади.

2007 йилдан буён Ғазо минтақасини Ҳамас ҳаракати бошқариб келмоқда.
XS
SM
MD
LG