Линклар

logo-print

АҚШ генерали Эронни толибларга ёрдам берганликда айблади


Афғонистондаги АҚШ ва НАТО қўшинлари қўмондони генерал Стенли МакКристал Эроннинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиши табиий ҳолат экани, бироқ бундай ёрдам Толибон ҳаракатига ҳам кўрсатилаётганини маълум қилди.

- Эрон Афғонистон қўшнисидир ва ҳар қандай қўшни давлат сифатида Эроннинг Афғонистон ичкарисида ўз манфаатлари бор. Фикримча, улар кўрсатаётган ёрдам фойдали, бироқ Эроннинг толибон жангариларига қурол аслаҳа етказиб бериши ва ҳарбий тайёргарликдан ўтказишга кўмаклашишини исботловчи далиллар ҳам мавжуд ва бу қабул қилинмайдиган ҳолатдир, деди Стенли МакКристал.

АҚШ генерали сўзларига кўра, толиблар Эрон ичкасида махсус тайёргарликдан ўтмоқда ва ва қуроллар Эрон чегараси орқали Афғонистонга келтирилмоқда.

МакКристал, шунингдек, Афғонистон тинчлик ўрнатиш жараёни секин кечиши ҳамда халқаро кучларнинг у ерда узоқроқ муддатга қолиши мумкинлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
XS
SM
MD
LG