Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:00

Вэн Жибао: икки Корея ўртасида можаро чиқмаслиги лозим


Хитой бош вазири Вэн Жибао Жанубий ва Шимолий Корея ўртасида можаро чиқишининг олдини олиш “ўта долзарб масала”, дея баён қилди.

Хитой мулозими Япония бош вазири ва Жанубий Корея президенти билан биргаликда ўтказган матбуот анжуманида томонларни босиқликка чақирди.

- Ченонан воқеасининг жиддий оқибатларини тегишли тарзда бартараф қилиш ва томонлар ўртасидаги тарангликни секин-аста юмшатиш, айниқса тўқнашувнинг олдини олиш кечиктириб бўлмайдиган вазифадир, деди у.

Вэн бу баёнотини Жанубий Корея, Хитой ва Япония вакиллари иштирокидаги икки кунлик саммит якунида қилди.

Жанубий Кореянинг Жэжу шаҳрида ўтган саммитда савдо алоқалари муҳокама этилиши лозим эди, бироқ март ойида Жанубий Кореяга қарашли ҳарбий кеманинг чўктирилганига оид масала кун тартибига жиддий ўзгартиш киритди.

Воқеа юзасидан ўтказилган халқаро тергов кемани Шимолий Кореяга қарашли торпедо чўктиргани ҳақида хулоса берди. Кеманинг чўкиши оқибатида 46 нафар денгизчини ҳалок бўлди. Шимолий Корея бу айбловларни инкор қилмоқда.
XS
SM
MD
LG