Линклар

Мексика кўрфазига сизиб чиқаётган нефт миқдори кўпайиши мумкин


Оқ уй расмийлари Мексика кўрфазида Вritish Рetrolium ширкатига қарашли нефт қудуғини тузатиш уринишлари давом этаркан, денгизга сизиб чиқаётган нефтнинг миқдори 20 фоизга кўпайиши мумкин, демоқда.

Президент Барак Обамага бу ҳақда ҳисобот берилди. Обама ВР ширкати қудуқнинг ёрилган қисмини ёпиш учун тегишли ускуналарни ўрнатиш ва нефтнинг денгизга тушишини тўхтатиш уринишларини муҳокама қилди.

Оқ уй матбуот вакили Роборт Гиббс “ВР ширкати қудуқнинг шикаст еган жойини кесиб, уни тўсиш бўйича ишлар душанба ёки сешанба куни бошланиши мумкинлигини маълум қилди”, деди.

Фавқулодда ҳолатлар бўйича миллий хизмат раҳбари адмирал Тэд Аллен президент топшириғига кўра, нефт сизиб чиқишидан зарар кўрган жойларни тозалаш уринишлари уч ҳисса кучайтирилишини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG