Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:25

Путиннинг эркинлик ҳақидаги сўзлари нотўғри талқин қилинди


Россиянинг “Эхо Москви” радиостанцияси бош вазир Владимир Путин 29 май куни Санкт-Петербургдаги хайрия кечасида айтган "маҳаллий расмийлар сўз эркинлиги ифодасига тўсқинлик қилмасликлари лозим”, деган сўзларидан иқтибос келтирди. Путиннинг бу сўзлари баъзи кузатувчилар томонидан намойишлар ўтказишга яшил чироқ, дея талқин қилинди.

Путин шанба кунги хайрия кечасида жумладан “агар мен одамлар шунчаки бақир-чақир қилиш ёки ўзларини кўрсатиш учун эмас, балки конкрет ва аниқ нарсалар ҳақида гапиргани чиққанини кўрсам, муаммо йўқ”, дея таъкидлади.

Бироқ Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков якшанба куни “Эхо Москви” радиосига берган интервюсида “кўпчилик Путиннинг Санкт-Петербургда айтган сўзларини нотўғри талқин қилди”, дея баён қилди.

Песковга кўра, “Путин ҳеч кимга ҳеч нарса учун рухсат бермаган, чунки бу маҳаллий ҳукумат органларининг вазифасига киради”.
Мухолифат тарафдорлари 31 май куни Санкт-Петербургда “Норозилар марши”ни ўтказишни режалаган.
XS
SM
MD
LG