Линклар

logo-print

Саакашвили: Сайлов Грузияни ўзанига қайтарди


Гурзияда якшанба куни маҳаллий кенгашларга сайловлар бўлиб ўтди. Экзит-пол, яъни сайлов участкалари олдидида ўтказилган сўровлар натижаларига кўра, Михаил Саакашвили етакчилигидаги "Миллий ҳаракат" партияси Тбилиси шаҳар кенгашига бўлган сайловда 60 фоиз овозни тўплаб, ғалаба қилган ва Грузия пойтахтининг амалдаги мэри Гиги Угулава қайта сайланган.

Грузиянинг "Рустави-2" ва "Имеди" телеканалларига кўра, Тбилиси шаҳар мэри лавозимига мухолифатдан асосий номзод бўлган Иракли Аласания 17 фоиз овоз тўплай олган, у етакчилик қиладиган “Грузия учун иттифоқ” партияси шаҳар кенгашига бўлган сайловда 16 фоиз овозни қўлга киритган.

Грузиянинг бошқа минтақаларига оид экзит-пол натижалари ҳозирча ошкор қилингани йўқ. Якшанба кунги сайловларда 64 та маҳаллий кенгашлардаги 1730 та ўриннинг эгалари аниқланади.

Грузия президенти Михаил Саакашвили Тбилисида мухбирлар билан мулоқоти чоғида ўтказилган сайлов Грузияни ўзанига солишини таъкидлади.

- Грузия яна ўз ўзанига, яъни Европача ривожланиш йўлига қайтди. Грузия иқтисодий ривожланиш йўлига қайтди. Биз бу соҳада мўъжизаларни амалга оширдик. Биз дунёнинг бу минтақасидаги давлатлар орасида энг эркин сайлов тизимини яратдик ва бундан ғурурланамиз, деди Саакашвили.

Якшанба кунги сайлов 2008 йилда Россия ва Грузия ўртасидаги қуролли можародан кейинги биринчи сайлов бўлди.
XS
SM
MD
LG