Линклар

Ғазога ёрдам олиб кетаётган кемалар ортга қайтди


Туркияга қарашли кема етакчилигида 700 киши ва 10 минг тонна инсонпарварлик ёрдамини Ғазо Минтақасига олиб кетаётган олтита кема Исроил ҳарбийлари билан тўқнашув чиқмасин учун ортга қайтди.

Ғазога кетаётган кемалар Исроил соҳилларидан 124 километр узоқликда яҳудий ҳарбий флоти томонидан аниқланди. Исроил ҳарбийлари уларга Исроилнинг Ашдод порт шаҳрига бориш ёки ортга қайтишни буюрди.

Исроил бош вазири матбуот вакили Марк Регев Туркия етакчилигидаги миссиянинг “асл мақсади авторитар Ҳамас режимини қўллаб-қувватлаш бўлган”, дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG