Линклар

Исроил-Туркия ўртасидаги кескинлик ошмоқда


Исроил Мудофаа вазирлиги инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган олтита кема Ғазо минтақаси қамалини бузиб ўтишга уринган маҳал рўй берган отишма чоғида камида 10 нафар шахс нобуд бўлганини расман тасдиқлади.

Бундан бир оз аввал Исроил ҳукумати Туркияга қарашли кема етакчилигида 700 киши ва 10 минг тонна инсонпарварлик ёрдамини Ғазо минтақасига киритмаслик хусусида огоҳлантирган эди.

Исроил қўмондонлиги тарқатган хабарга кўра, кемалардан бирига тушган исроиллик ҳарбийлар у ерда бўлган шахслар ҳужумига учраган ва ўт очишга мажбур бўлган. Инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган кемалардаги шахсларнинг аксари, жумладан Исроил ҳарбийлари томонидан отиб ўлдирилганлар Туркия фуқаролари бўлган.

Туркия ҳукумати Исроил ҳаракатларини кескин қоралаб, ушбу воқеа юзасидан фавқулодда йиғин ўтказишини билдирди.

Исроил Бош вазири матбуот вакили Марк Регев эса аввалроқ Туркия етакчилигидаги миссиянинг “асл мақсади авторитар Ҳамас режимини қўллаб-қувватлаш бўлган”, дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG