Линклар

logo-print

Хитой Бош вазири Токиога борди


Хитой Бош вазири Вен Жиабао бугун япониялик ҳамкасби Юкио Ҳатояма билан учрашади.

Токиода бўлиб ўтадиган музокараларда Корейс ярим оролидаги вазият ҳам муҳокама қилинади. Мазкур сўзлашувлар якунида, шунингдек, энергетика, савдо-сотиқ, экология ва бошқа бир қатор соҳаларда алоқаларни ривожлантиришга оид ҳамкорлик шартномаларининг имзоланиши кутилмоқда.

Ўтган ҳафта якунида Япония ва Хитой Бош вазирлари Жанубий Корея президенти Ли Мён Бак билан учрашиб, Сеул ва Пхенян ўртасида юзага чиққан вазиятни муҳокама қилдилар.

Мазкур учрашувда Хитой Бош вазири Вэн Жибао Жанубий ва Шимолий Корея ўртасида можаро чиқишининг олдини олиш “ўта долзарб масала”, дея баён қилди.
XS
SM
MD
LG