Линклар

Ниццада Африка-Франция саммит бўлиб ўтади


Бугун Франциянинг Ницца шаҳрида Африка - Франция саммити ўз ишини бошлайди.

Мазкур саммитда 40 дан ортиқ давлат етакчилари, шунингдек Франция ва Африканинг 200дан ортиқ йирик компанияси вакиллари иштирок этадилар.

Ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар ривожи ушбу саммит диққат марказида бўлади. Саммит очилишида Франция президенти Николя Саркозининг нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Айрим кузатувчилар фикрича, расмий Париж Африкадаги ўз сиёсий ва иқтисодий мавқеини мустаҳкамлашга уринмоқда.

XS
SM
MD
LG