Линклар

logo-print

Туркия жанубидаги ҳужумда олти аскар нобуд бўлди


Курд айирмачиларининг Туркия жанубида ҳарбийлар машинасига қилган ҳужуми оқибатида 6 аскар нобуд бўлди, камида 7 нафари тан жароҳати олди.

Туркия матбуоти тарқатган хабарга кўра, айирмачилар Искандерун шаҳридаги базага кетаётган машинага қарата гранатометдан ўт очган.

Бу сўнгги ҳафта давомида Туркия ҳарбийларига қарши содир этилган энг йирик ҳужумлардан биридир.

Айни пайтда қамоқ жазосини ўтаётган курд исёнчилари раҳбари Абдулла Ўжалон яқинда курдлар ва Туркия ўртасида мулоқот бошлаш борасидаги уринишларни тўхтатишини эълон қилган эди. Ўжалон фикрича, Туркия ҳукумати курдлар таклифларини жавобсиз қолдирмоқда.

XS
SM
MD
LG