Линклар

logo-print

ЕХҲТ Грузиядаги сайловлардан нуқсон топди


Грузиядаги сайловларни назорат қилган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилари якшанба куни маҳаллий ҳокимият идораларига ўтказилган сайловда қонунбузарликлар қайд этилганини маълум қилдилар.

Сайлов дастлабки натижаларига кўра, президент Михаил Саакашвили етакчилигидаги ҳукмрон партия аъзолари ушбу сайловда ғалаба қозонган. Тбилиси ҳокими лавозимига ўтказилган сайловда эса Саакашвилининг яқин итифоқчиларидан бири Гиги Угулава сайловчиларнинг 54 фоиз овозини қўлга киритиб, ўз лавозимини сақлаб қолган.

ЕХҲТ кузатувчилари эълон қилган баёнотда якшанба кунги сайловларнинг шаффоф бўлгани ва ушбу сайловларни халқаро талабларга мос тарзда ўтказишга бўлган уринишларда яхшиланиш кўринганини эътироф этди. Бироқ халқаро кузатувчилар фикрича, сайлов давомида бир қатор қонунбузарликларга йўл қўйилган. Жумладан, сайловолди кампанияси чоғида айрим номзодлар учун шароитлар яратилмаган, сайлов куни эса бир шахснинг бошқа сайловчилар учун овоз бериши каби ҳолатлар қайд этилган.

XS
SM
MD
LG