Линклар

АҚШ экологик фалокат билан курашни давом эттирмоқда


Оқ уй маъмурияти Мексика кўрфазида Вritish Рetrolium ширкатига қарашли нефт платформасида рўй берган аварияни АҚШ тарихидаги энг йирик экологик ҳалокат дея атади.

-Фикримча, бу давлатимиз тарихида юз бераётган энг йирик экологик ҳалокатдир. Шак-шубҳасиз, нефтнинг сувга оқиб чиқиш кўлами ниҳоятда катта ва экологик ҳалокат оқибатларини бартараф этиш учун барча имкониятларни ишга солмоқдамиз, деди Оқ уй маслаҳатчиси Кэрол Бровнер

Бундан ташқари Кэрол Бровнер¸ нефт қувурини ёпиш уринишлари давом этаркан, денгизга сизиб чиқаётган нефтнинг миқдори 20 фоизга кўпайиши мумкин¸ деган фикрни билдирди.

АҚШ президенти Барак Обама эса ВР ширкати вакиллари билан қудуқнинг ёрилган қисмини ёпиш учун тегишли ускуналарни ўрнатиш ва нефтнинг денгизга тушишини тўхтатиш уринишларини муҳокама қилди.

Оқ уй матбуот вакили Роберт Гиббсга кўра¸ ВР ширкати қудуқнинг шикаст еган жойини кесиб, уни тўсиш бўйича ишлар душанба ёки сешанба куни бошланиши мумкинлигини маълум қилган.

XS
SM
MD
LG