Линклар

logo-print

Покистон "Facebook"ка қўйилган тўсиқни бекор қилди



Покистон ҳукумати интернетдаги машҳур Facebook тармоғига қўйилган тўсиқни бекор қилди.

Facebook сайтига тўсиқ ўрнатилишига бундан икки ҳафта муқаддам мазкур тармоқда Муҳаммад пайғамбарни ҳажв қилувчи суратларни тарқатувчи гуруҳнинг пайдо бўлгани асос берган эди.

Покистон расмийларига кўра, Facebook вакиллари мусулмонларни таҳқирлаган саҳифа учун кечирим сўраб, ундаги маълумотларни олиб ташлаган.

Facebook вакиллари эса ушбу хабарга ҳозирча муносабат билдиргани йўқ. Бундан бир оз аввал Facebook расмийлари Муҳаммад пайғамбарни ҳажв қилувчи суратларни тарқатувчи гуруҳ сайт қоидаларини бузмаётганини билдирган эди.

Покистон ҳукуматининг мазкур саҳифа ёпилгани тўғрисида баёнот тарқатганига қарамай, Покистон ташқарисида бўлган интернет фойдаланувчилари ушбу саҳифага ҳеч қандай тўсиқларсиз кира олганликларини билдирмоқдалар.

XS
SM
MD
LG