Линклар

logo-print

Фарғонада "нурчилар"га ҳукм ўқилди


Ўзбекистон суди илк бора "нурчилик"да айбланганлар устидан 2009 йил февралида ҳукм ўқиган эди.

Ўзбекистон суди илк бора "нурчилик"да айбланганлар устидан 2009 йил февралида ҳукм ўқиган эди.

Ўзбекистонда 2008 йилнинг иккинчи ярмида бошланган "нурчилар" ови давом этмоқда. Тошкент¸ Бухоро¸ Хоразм ва Сурхондарëдан кейин Фарғонада ҳам 10 йигит "нурчилик"да айбланиб 8 йилдан 5 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум этилди.


31 май куни Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди “Нурчилар” оқимига алоқадор деб топилган 10 нафар фуқаро устидан ҳукм ўқиди. Суд раиси Шерали Комилов бошчилигида ўтган маҳкамада Фарғона шаҳри ва вилоятининг турли туманларидан бўлган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244 моддаси биринчи ва иккинчи бандлари бўйича айбдор деб топилди¸ дейди фарғоналик ҳуқуқ фаоли Абдусалом Эргашев.

Абдусалом Эргашев: Қамоққа олишганига уч-тўрт ой бўлиб қолган эди. Тергов тугаб иш судга ўтказилганига ҳам 15-20 кун бўлган эди. Ҳозир маълумот олдим. Бугун ҳукм ўқилибди.

Озодлик: Неча кишига ҳукм ўқилган?

- 10 кишига. Энг кўпи 8 йил экан. Зокиров Сухроб 8 йил¸ Алиқулов Ислом 7 йил¸ Каримов Алишер 6 йил¸ Маннопов Ислом 6 йил¸ Шералиев Ботир 6 йил¸ Саримсоқов Фарҳод 6 йил¸ Султонов Қудрат 6 йил¸ Мамажонов Носир 5 йилу 2 ой¸ Ëрматов Муҳаммад 5 йилу 2 ой¸ Абдуқодиров Рамзжон 5 йилу 2 ой. 244-модданинг биринчи ва иккинчи қисми¸ дейди Абдусалом Эргашев.

244-модданинг биринчи қисми жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид қоладиган материалларни тайëрлаш ëки тарқатиш¸ иккинчи қисми эса¸ диний экстремистик¸ сепаратистик¸ фундаменталистик ëки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш¸ уалрга раҳбарлик қилиш¸ уларда иштирок этишни назарда тутади.

Ўзбекистонда 2008 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб "Нурчилар" оқими ва унга алоқадорларни ов қилиш жараëни бормоқда. Аввалига Тошкент¸ сўнгра Бухоро¸ Хоразм¸ Сурхондарë ва эндиликда Фарғона¸ асосан турк лицейлари битирувчилари бўлган ëшлар қамоққа олиниб¸ улар бир неча йиллик қамоқ жазосига тортилмоқда.

Ўзбекистонда 2000 йилга қадар эркин сотувда бўлган¸ турк лицейларида расмий дастурга киритилган Саид Нурсийнинг "Рисолаи нур" китобининг топилиши¸ аксар судланувчиларга қўйилаëтган умумий айбловдир.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG