Линклар

logo-print

Россия-ЕИ саммити иш бошламоқда


Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида Россия ва ЕИнинг икки кунлик саммити бошланмоқда.

Бугун Ростов-Донга келган ЕИ етакчиларини мамлакат президенти Дмитрий Медведев кутиб олди.

Россия-ЕИ саммитида ўзаро алоқалар ривожига оид масалалар, жумладан Россия фуқаролари учун Европа давлатларига визасиз борди-келди тартибини жорий қилиш масаласи муҳокама қилинади. Россия ҳукумати бир неча йиллардан буён ушбу йўналишда ЕИ билан келишувга эришишга ҳаракат қилиб келмоқда.

Ростов-Дон шаҳридаги саммитда, шунингдек иқтисодий масалаларнинг ҳам тилга олиниши кутилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Россияга киритилган хорижий сармоянинг 80 фоизи ЕИга аъзо давлатлар ҳиссасига тўғри келади.
XS
SM
MD
LG