Линклар

Германия президенти ишдан кетди


Германия президенти Ҳорст Келер лавозимидан истеъфо бериб, бу ҳақдаги қарори дарҳол кучга киришини билдирди.

Германия президенти Афғонистондаги халқаро кучлар миссиясидаги немис қўшинлари иштироки юзасидан берган баёноти учун кескин танқидга учраб келаётган эди.

Яқинда Афғонистонга сафар қилган Ҳорст Келер немис қўшинлари Афғонистонда Германиянинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилаётгани хусусида баёнот берган эди.

Халқаро валюта жамғармасининг собиқ раҳбари Ҳорст Келер Германия президенти лавозимини 2004 йилда эгаллаган эди.

Эндиликда янги президенти сайлангунга қадар Германия парламентининг юқори палатаси спикери вақтинчалик президент вазифасини бажариб туради.
XS
SM
MD
LG