Линклар

Боткенликлар Сўх-Риштон йўлини ёпиб қўйди



Қирғизистоннинг Боткен туманида 500га яқин шахс Сўх-Риштон магистрал йўлини ёпиб қўйди.

Озодлик радиоси қирғиз хизматининг Боткендаги мухбирига кўра, норозилар Ўзбекистон томонидан Сўх анклавидан ўтувчи Қирғизистон фуқаролари хавфсизлигини таминлашни талаб қилганлар. Норозилик акцияси иштирокчиларининг билдиришича, Ўзбекистон ҳудудига ўтган қирғизлар маҳаллий аҳоли ҳужумига учрамоқда. Маълум бўлишича, 26 майдан буён Сўх анклавида Қирғизистон фуқароларига тегишли 10га яқин машинага шикаст етказилган.

Норасмий манбаларнинг хабар қилишича, Ўзбекистон томони Қирғизистон билан чегара ҳудудларига махсус милиция гуруҳлари ва махсус кучлар отрядларини сафарбар қилган.
XS
SM
MD
LG