Линклар

БМТ Исроил ҳаракатларини муҳокама қилади


Ғазо қирғоқларига яқин ҳудудда рўй берган қонли воқеа муносабати билан БМТ Хавфсизлик кенгаши бугун фавқулодда йиғин ўтказади.

Мазкур йиғинни ўтказиш таклифи билан Туркия томони чиқди. Бугун эрта тонгда Исроил қўшинлари Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган кемаларда амалиёт ўтказиб, юкларни мусодара қилди. Бироқ кемада бўлган шахслар ва Исроил ҳарбийлари ўртасида рўй берган муштлашув чоғида, яҳудий аскарлари қурол ишлатди ва оқибатда 10 киши, асосан Туркия фуқаролари нобуд бўлди.

Исроил ўз ҳарбийларининг ҳужумга учрагани ва ўт очишга мажбур бўлганини билдириб, рўй берган ҳодисани Исроилга қарши қаратилган провокация, дея атади.

Жаҳоннинг бир қанча давлатлари, жумладан Франция, Германия ва Россия Исроил ҳаракатларини кескин қораладилар.
XS
SM
MD
LG