Линклар

Обама Нетаняҳу билан Ғазо бўҳронини муҳокама қилди


Президент Барак Обама Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан телефон суҳбатида душанба куни яҳудий ҳарбийлари Ғазога инсонпарварлик ёрдамини олиб кетаётган кемаларга уюштирган ҳалокатли ҳужумга доир “барча фактларни” аниқлаш муҳим эканини урғулади.

Оқ уй тарқатган баёнотда айтилишича, Обама Исроил раҳбарининг Вашингтонга сафарини қолдирганини тушунишини ҳам таъкидлаган ва икки давлат раҳбари “учрашувни имкон қадар тезроқ ўтказишга” келишиб олган.

АҚШ Давлат Департаменти “кемада рўй берган воқеада одамлар ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани юзасида чуқур таассуф" билдирди ва Исроил ҳукуматини “тўлиқ ва ишончли тергов ўтказишга” чақирди.
XS
SM
MD
LG