Линклар

НАТО Туркия талабига кўра фавқулодда мажлис ўтказади


Бугун НАТОнинг Туркия талабига кўра Ғазога инсонпарварлик ёрдамини олиб кетаётган флотилияга Исроил ҳарбийлари уюштирган рейд юзасидан фавқулодда мажлис ўтказиши кутилмоқда.

НАТО матбуот котиби Жэймс Аппатурай Шимолий Альянс халқаро сув ҳавзаларида “одамлар ҳалок бўлганидан чуқур ташвишда” эканини баён қилди.

Сешанба куни ўтказиладиган учрашувда НАТОга аъзо 28 давлатнинг элчилари қатнашади.
XS
SM
MD
LG