Линклар

Россияда 200 дан зиёд намойишчи ҳибсга олинди


Россия милицияси душанба куни Москва ва Санкт-Петербургда ўтказилган норозилик намойишларининг 200 дан ортиқ иштирокчисини ҳибсга олди.

Намойишчилар ҳукуматдан Россия конституциясининг йиғинлар ўтказиш эркинлигига доир 31-моддасини ҳурмат қилишни талаб қилиб чиқди.

Ҳибсга олинганларнинг аксарияти қисқа вақт ичида қўйиб юборилди.

Москвада ҳибсга олинган 170 киши орасида таниқли сиёсатчи Илья Яшин ва “New Times” журналининг бош муҳаррири Евгения Альбац ҳам бор эди.

Санкт-Петербургдаги намойишда 60 киши ҳибсга олнгани хабар қилинди. Бу намойишда “Солидарность” ҳаракати етакчиси Борис Немцов ҳамда Яблоко мухолифат партияси раҳбари Максим Резниклар қатнашди.

Россиянинг Киевдаги элчихонаси олдида ҳам кичик намойиш ўтказилиб, намойишчилар Россиядаги “Норозилар марши” иштирокчилари билан бирдам эканини изҳор этишди.
XS
SM
MD
LG