Линклар

Расмуссен: Толибон ҳаракати биз ўйлагандан кўра кучлироқ


НАТО бош котиби Андерс Фог Расмуссен Толибон ҳаракати “ҳозирда биз ўйлагандан кўра кучлироқдир”, дея баён қилди.

"Лекин, - деди у, - халқаро коалиция кучлари жорий йилда Афғонистонда хавфсизлик вазиятини яхшилаш бўйича ижобий натижаларга эришади".

СВС телеканалига берган интервюсида Расмуссен Афғонистонда қўшинлар сони оширилаётгани ва сиёсий ислоҳотлар туфайли “2010 йилда жидий силжишларга” эришилишини кутаётганини қўшимча қилди.

У, шунингдек, 2 июн куни президент Ҳамид Карзай ўтказишни режалаштирган Жирға пайтида НАТО қўшинлари хавфсизликни таъминлашда кўмаклашиши мумкинлигини таъкидлади.

Толибоннинг кейинги пайтларда ҳукуматга қарши қўпорувчилик ҳаракатларини ошираётгани масаласига тўхталган НАТО раҳбари “Толибон ҳозирда ўзлари учун асосий нишон бўлган ҳукуматга қарши ҳужумларни кучайтиришни мақсад қилган, чунки улар бу жангда ютқазса, ўзлари учун катта мағлубият бўлишини тушунади”, дея таъкидлади.

Расмуссен, шунингдек, НАТОнинг Қандаҳор ва Бағромдаги операцияларини ҳарбий “мағлубият”, дея атади.
XS
SM
MD
LG