Линклар

logo-print

Эрон мухолифати 12 июнни хотирламоқчи


Эрон мухолифати етакчилари Мирҳусайн Мусавий ва Меҳди Каррубийлар 12 июн куни намойиш ўтказишга рухсат сўраб, расмийларга ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда хабар қилган Sahamnews интернет сайтига кўра, намойиш ўтган йилнинг 12 июнида бўлиб ўтган мунозарали президент сайловининг бир йиллигини нишонлаш мақсадида ўтказилиши кўзланмоқда.

Мухолифатчилар қалбакилаштирилганини айтаётган сайлов Маҳмуд Аҳмадийнажотнинг иккинчи муддатга президентлик лавозимида қолишига имкон берди ва мамлакат бўйлаб йирик норозилик намойишларига сабаб бўлди.

Ҳукумат намойишларни куч билан бостиргани оқибатида камида 80 киши ҳалок бўлди, юзлаб намойишчилар ҳибсга олинди.
2009 йилги сайловда номзод сифатида қатнашган Мусавий ва Каррубий эронликларни ўтган йилги воқеаларнинг бир йиллиги кунида норозилик намойишига чиқишга чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG