Линклар

logo-print

Россия-Европа иттифоқи саммити бошланди


Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида навбатдаги Россия ва Европа иттифоқи саммити бошланди.

Йиғилишни очган Россия президенти Дмитрий Медведев сўзлашувлар чоғида кенг қамровли масалалар муҳокама этилишини айтди.

- Биз бугун Россия ва Европа иттифоқи муносабатларини шакллантирувчи кўп қиррали алоқаларга оид барча масалаларни муҳокама қиламиз. Иқтисодиёт, фавқулодда вазиятлар, глобал ва Европа хавфсизлиги, минтақавий муаммолар, жумладан Эроннинг ядровий дастури, Афғонистон, Покистон, шунингдек, Яқин шарқ можароси каби масалаларни муҳокама қилмоқчимиз, деди Дмитрий Медведев.

Музокаралар чоғида Россия фуқароларининг Европа иттифоқи давлатларига визасиз саёҳат қилиши ва Россия иқтисодиётини замонавийлаштириш каби масалаларнинг ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG