Линклар

logo-print

Туркия ўз фаолларини Исроилдан олиб келмоқда


Туркия Ғазо минтақасига инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган кемаларга Исроил десант кучлари ҳужум уюштирган пайтда яраланган 20 нафар турк фаолини мамлакатга олиб келиш учун Исроилга учта самолёт жўнатди.

Душанба кунги рейд оқибатида камида 9 киши ўлдирилди, элликка яқин одам жароҳатланди.

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги¸ бу рейднинг Исроил-Туркия муносабатларига жиддий путур етказганини таъкидлади.

Отишма содир бўлган “Мовий Мармара” номли Туркияга қарашли кемада кетаётган 700 кишининг аксари туркияликлар, қолгани АҚШ, Европа иттифоқи, Фаластин ва Исроил фуқаролари бўлган.

Кема Исроилнинг 6 та ҳарбий кемаси кузатувида Ашдод портига олиб келинди.

Маълумотларга кўра, фаолларнинг айримлари ҳибсга олинган¸ бошқалари депортация қилинган.
XS
SM
MD
LG