Линклар

БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроил ҳужумини қоралади


БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроил десант кучларининг Ғазо минтақасига инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган кемаларга ҳужум уюштирганини қоралади.

Ёпиқ эшиклар ортида 10 соатдан ортиқ давом этган йиғилишдан кейин эълон қилинган расмий ҳужжатда Хавфсизлик кенгаши “адолатли” ва “шаффоф текширув” ўтказишга чақирган.

Баёнот матнини БМТ Хавфсизлик кенгашининг ҳозирги президенти, Мексиканинг БМТдаги элчиси Клод Ҳеддер ўқиб эшиттирди.

Айтилишича¸ қабул қилинган баёнот матни Фаластин, араб давлатлари ва Туркия талаб қилганидек кескин эмас.
XS
SM
MD
LG