Линклар

Қозоғистонда яна сув тошқини рўй берди


Олмаота вилояти маркази Толдиқўрғон шаҳридаги 38 та турар жой биносига сув тошқинидан зарар етди.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Озодликка билдиришича, тошқинга Қоратол дарёсида сув сатҳининг кескин кўтарилиб маҳаллий тўғоннинг бузилиши сабаб бўлган. Ҳозирча талофатлар ҳақида хабар йўқ.

Айни пайтда¸ 27 май куни Жанубий Қозоғистон вилоятининг Сариоғоч туманида сув тошқини содир бўлгани оқибатида 260 дан ортиқ одам хавфсиз жойларга эвакуация қилинган эди.

Сариоғоч шаҳри ва атрофдаги 6 та қишлоқда 50 дан ортиқ турар жой биносига зарар етган.
XS
SM
MD
LG