Линклар

logo-print

Сўғдда қирғизистонлик фуқаро қўлга олинди


Сўғд вилояти ички ишлар бошқармаси маълумотларида айтилишича, Қирғизистоннинг Боткен вилояти Лайлак туманига қарашли Исфана шаҳрида истиқомат қилувчи Қобил Жўраев Тожикистонда қатор жиноятлар содир этганликда айбланиб, қўлга олинган.

Маълумотларга кўра, Жўраев Тожикистоннинг Жаббор Расулов туманидаги Пролетар шаҳрида балоғат ёшига етмаган 17 ёшли қизнинг номусига тажовуз қилган. Туман прокуратураси қирғизистонликни бошқа шахсни таҳқирлаганлик, инсон ҳуқуқларини поймол этганлик ва бировнинг мол-мулкига зарар етказганлик каби моддалар билан ҳам айбламоқда.
XS
SM
MD
LG