Линклар

logo-print

Россиядаги тожик муҳожирлари Каримовга хат йўлладилар


Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга расман мурожат қилиб, Тожикистонга тегишли юк вагонларини қўйиб юборишни сўради.

“Тожикистонлик меҳнат муҳожирлари” умумроссия жамоатчилик ҳаракати Ўзбекистон президенти Ислом Каримовга йўллаган мактубида Тожикистонга аталган инсонпарварлик ёрдамлари юкланмиш вагонлар қўйиб юборилиши сўралган.

“Бугун ўзбек-тожик чегараларида, Хатлон вилоятидаги селдан зарар кўрган оилалар учун юборилган дори-дармон, озиқ-овқат, қурилиш ва ёнилғи маҳсулотларидан иборат тахминан 1000 юк вагони ушланиб қолган. Душанбе йўналиши бўйича эса, яна 1200 дан ортиқ вагон Ўзбекистон ҳудудида қолиб кетмоқда. Биз тожикистонлик меҳнат муҳожирлари сиз президентдан бу муаммони имкон қадар тезроқ ҳал қилишинигизни сўраймиз”, дейилади тожик мигрантлари мурожаатномасида.

Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозирда Ўзбекистон ҳудудида Душанбе йўналиши бўйича Тожикистонга тегишли тахминан 2182 ва Хатлон йўналиши бўйича эса тахминан 968 та юк вагони тўпланиб қолган.
XS
SM
MD
LG