Линклар

Андрей Вознесенский вафот этди



Собиқ СССРнинг машҳур шоирлардан бири Андрей Вознесенский 77 ёшида оламдан ўтди.

Россиядаги ахборот агентликлари унинг ўлими сабаби ҳақида маълумот тарқатмади. Вознесенский Сталин давридан кейин пайдо бўлган қисқа эркинлик давридан бахра олган “60-йиллар болалари” деб аталган зиёлилар вакилларидан бири бўлган.

Унинг шеърлари ўқувчиларга завқ бағишлаган бўлса¸ совет раҳбарлари ғазабини қўзғаган эди. Совет раҳбари Никита Хрушëв Вознесенскийга ҳатто уни мамлакатдан бадарға қилиш билан таҳдид этган.
XS
SM
MD
LG