Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:32

Эркин микрофон - Рамазонгача Хайруллани озод қилсин!


SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

Кимдир Хайруллани қамаган Ўзбекистон ҳукуматини халқаро судга беришни таклиф қилса¸ кимдир унинг зудлик билан озод этилишини талаб қилмоқда.



Нопок амалдор пок мусулмондан қўрқади...

Кореядан телефон қилиб ўзини Раҳматжон деб танитган фарғоналик меҳнат муҳожири Хайрулла Ҳамидовни ноҳақ қамаганлар устидан халқаро судга шикоят қилиш керак¸ деган таклифни илгари сурди.

Раҳматжон: Кореядан телефон қилган эдик. Хайрулла Ҳамидовнинг қамалганига эътирозимиз бор эди. Сайтни ўқидик. Ҳамма шарҳ қолдирибди. Четда юрганлар¸ Ўзбекистон ичидагилар бирлашиб халқаро судларга¸ халқаро ташкилотларга мурожаат қилайлик¸ деган таклифим бор эди.

Озодлик: Қандай бўлади бу ?

Раҳматжон: Хат билан халқаро ташкилотларга мурожаат қилиш керакда. Диний эътиқоди учун қамалдида. Бу йигитнинг жиҳодчиликка алоқадор жойи йўқ эди. Анчадан бери диний дастурларни эшитиб борардим. Ноҳақлик бу. Ҳукуматнинг динга бўлган қаршилиги¸ деган фикрдаман.

Тошкентдан яна Обид қори Назаров ҳақида кўрсатув бўлдию. Бу ҳам нотўғри¸ деб биламиз. Бу одам унақа одам эмас. Халқ учун¸ дин учун хизмат қилаëтган одам у. Ҳаммаси динга қаршилик¸ халқнинг уларга нафратини уйғотиш ва ҳоказо.

Озодлик: Нимага ҳукумат диндорларга нисбатан шунақа муносабатда бўлаяпти¸ деб ўйлайсиз?

- Диндорлар порахўрлик ва бошқа нималарга қаршида. Булар хотиржам киссасига халқнинг пулини ўмармоқчида. Халқни ҳар кўйга солаверадида. Халқ ҳақ-ҳуқуқини танимагандан кейин шуда¸ дейди Раҳматжон.


Порахўр "мент"лар ҳақида анекдот

Россиядан телефон қилиб ўзини Салимжон деб танитган навбатдаги суҳбатдошимиз ўзбек милицияси ҳақида яқинда эшитган латифани айтиб берди.

Салимжон: "Эркин микрофон"га бир оғиз гапим бор эди. Мен ўзимизнинг оғайнилардан Ўзбекистон милициялари тўғрисида анекдот эшитдим. Қизиқроқ бўлса керак. Кайфиятингизни кўтаришга айтсам майлими?

Озодлик: Марҳамат.

- Бир милиция акамиз ишдан уйига келибди. Эшикни очса¸ туфли турган экан. Хотинини чақириб “Қани сенинг жазманинг?” дебди. Пистолетини чиқариб “Мен олдин уни¸ кейин сени отаман” дебди. Хотини уни давно шкафга яширган экан. Қуролини ўқталиб бу ëқни излабди¸ у ëқни излабди¸ милицияда энди¸ ҳамма жойни излаб топа олмабди. Шкафни очиб кийимларини шундай титкилаб бошлаган экан¸ хотинининг жазмани шартта чўнтагидан бир тутам пулни чиқариб милицияга узатса¸ шартта чўнтагига тиқибдида “Бу ерда ҳам йўқ экан” деб ўтиб кетибди. Шу милицияларга салгина тегишиб қўймоқчиманда. Энг аввало ўзимизнинг халқда инсоф бор буларга нисбатан. Халқимизда инсоф бор. Худо берсин¸ дейди қўяди. Раҳмат сизга¸ дейди Салимжон.


Ўзим ëшу¸ ашъорларим қариб қолган...

Навбатдаги суҳбатдошимиз ўзини қўқонлик шоир Аъзам Маҳмуд¸ дея таништирди.

- Мен шоирманда. Нима дейди¸ бир қишлоқиман. Шеъримни қўшиқчиларнинг униси-буниси айтади. Бир шеър ўқиб берай. Оддий. Жуда шоирликка ҳам нима эмас.

Мен шунчаки шеър ëзаман кўнглим учун¸
Китоб сотиб ололмаган синглим учун¸
Гоҳ синглим ҳам ўқимаса варағидан¸
Самолëт қибераман ўғлим учун.

Тушунмайман шоирликнинг ҳеч сирини¸
Ҳассос шоир¸ деб мақташар бир-бирини¸
Ҳамма нодон¸ бир ўзлари файласуфдек¸
Доҳиëна ташлаб қўяр кўз қирини.

Бирор шеърим газетда ҳам чиққани йўқ¸
Китоб қилиш юракка ҳам сиққани йўқ¸
Болаларимдан ортмас¸ нетай йиққанларим¸
Отамнинг ҳам боласи кўп¸ йиққани йўқ.

Лекин кимдир шеърларимни излаганмиш¸
Топиб ўқиб йиғлаганмиш¸ бўзлаганмиш¸
Эри келиб сенга нима қилди деса¸
Шунчаки бир ëшлигини эслаганмиш.

Шунданмикан¸ андуҳим сал ариб қолган¸
Лекин тез-тез келиб турар таниб қолган¸
Шу танишим туфайлими биродарлар¸
Ўзим ëшу¸ ашъорларим қариб қолган.

Бу шеърим ҳам поëнига етиб қолди¸
Икки қатор ëзсам бўлди¸ битиб қолди¸
Қоғозингдан гул қибер деб йиғлар қизим¸
Шошма болам бобонг шомга кутиб қолди.


Сарлавҳа

Олтиариқлик суҳбатдошимиз шифохоналардаги порахўрлик ва ер масаласида гап очди.

- Ўтган сафар Олтиариқдан ер бўйича телефон қилган эдим. Ҳозир комиссия келиб нима қилаяптию¸ барибир самарали иш қилишмаяпти.

Озодлик: Нима бўлаяпти ўзи?

- Гектар-гектар ерларни ноқонуний равишда ўзларининг номига олиб олган. Мен давлатимизда радио орқали баëнот берган эдим. Одам келган эди. Одам келиб¸ у Олтиариққа ҳали келгани йўқ¸ Фарғонага келиб ўша ерда текширув олиб бораяпти экан. Ўшанга баëнот берганим самарасини бераяпти¸ деб айтмоқчиманда.

Яна битта нарса айтмоқчиман. Олтиариқнинг марказида давлатнинг шифохоналари бор. Докторлар ҳақида гапирмоқчи эдим энди. Бу докторлар судхўрликка¸ порахўрликка муккасидан кетиб инсоф¸ виждон деган нарсаларини йўқотиб қўйган. Битта одамни операция қилиш учун олдиндан пулини сўраб олишаяпти. 50 минг сўм сўрайди операция учун. Шифохона давлатники бўлса. Бундан ташқари касалхонада ëтиш учун 8-10 мингдан пул тўлаш керак. Дори-дармонни ҳам ўзимиз оламиз. Бу иш билан халқни давлатга қарши қилиб қўяяптию. Бизга Хайрулла акамизга ўхшаган динпарвар¸ яхши инсонлар керак. Буларни қамаш керак эмасда. Ноҳақликда бу. Хайрулла ака бизга насиҳат қилиб қанчадан қанча одамни намозхон қилиб юборди. Катта раҳмат айтишимиз керак. Бунақа одамларни қамашимиз керак эмас. Мана рамазон ойи яқинлашаяпти. Шунгача Хайрулла акани қўйиб юборишларини талаб қиламан ва сўрайман¸ дейди олтиариқлик суҳбатдошимиз.

************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 776 368 434 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.!
XS
SM
MD
LG