Линклар

Шевчук Путинга барибир "қалтис" савол берди


Юрий Шевчук хайрия кечасида сўз айтмоқда¸ Путин унга табассум билан қулоқ солмоқда.

Юрий Шевчук хайрия кечасида сўз айтмоқда¸ Путин унга табассум билан қулоқ солмоқда.

Таниқли рок қўшиқчиси Юрий Шевчукнинг Россия Бош вазири Владимир Путин билан мулоқоти қизғин баҳсга сабаб бўлмоқда. Бу баҳс негизи эса ижодкор ва ҳокимият эгалари ўртасидаги муносабат табиатига бориб тақалади.


29 май куни Санкт-Петербургда Владимир Путиннинг “Кичкина шаҳзода” деб номланган адабий-мусиқий хайрия кечаси ташкилотчилари ва қатнашчилари билан учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувга таклиф қилинган бир неча ўн ижодкор орасида¸ Россия ҳукуматининг жиддий танқидчиларидан бири машҳур рок мусиқачиси Юрий Шевчук ҳам бор эди.

Ҳаммаси рисоладагидай¸ аниқроғи Путин матбуот хизмати ҳозирлаган сценарий асосида кетаëтган ушбу учрашувни¸ Юрий Шевчук бузди.



- Тунов куни менга қўнғироқ бўлди. Афтидан¸ сизнинг қайсидир ëрдамчингиз¸ исмини эслай олмайман¸ мендан сизга қалтис савол бермаслик¸ сиëсий саволлар бермасликни сўради¸ дея гап бошлади Шевчук.

Нафақат Путин ўзи туғилиб ўсган Санкт-Петербург¸ балки бутун постсовет ҳудудларида танилган Юрий Шевчукни танимасликка олган Бош вазир ундан:

- Кечирасиз¸ отингиз ким? дея сўрай туриб¸ Шевчукнинг гапини дарров «провокация» дея баҳолади.

- Провокация бўлса бўла қолсин¸ ëрдамчингиз бўлмаса¸ қандайдир тентак телефон қилган бўла қолсин. Аммо мен бугунги имкондан фойдаланиб сиздан анчадан бери йиғилиб қолган саволларни сўрамоқчиман¸ дея суҳбатни давом эттирди машҳур рок қўшиқчиси.

Бу саволлар эса¸ сўз ва ахборот эркинлиги ҳақида¸ мамлакатда ҳокимият ва халқ ўртасидаги жарликнинг кун сайин катталашиб¸ ҳукумат сиëсатидан норозиларнинг кун сайин ошиб бораëтгани ҳақида¸ милициянинг фақат амалдорларга¸ амалдорларнинг эса¸ фақат ўз кармонига хизмат қилиши ҳақида¸ Санкт-Петербургда ўтказилиши режаланган «Норозилар марши»га шаҳар маъмурларининг рухсат бермагани ҳақида¸ қолаверса¸ тарихий бу шаҳарнинг қадим меъморчилигини асраб қолиш ҳақида бўлди.

Қўшиқчининг самимий ва босиқ¸ ҳатто дўстона бир оҳангда берган бу саволи¸ суҳбат давомида Шевчукнинг ўз гапини тўлдириш уринишлари¸ ҳарчанд босиқ тарзда жавоб беришга уринмасин¸ Путиннинг ғазабини қўзимай қолмади ва Бош вазир суҳбатни анчайин агрессив бир оҳангда давом эттирди.

Путиннинг ўзини танимасликка олишию ëрдамчисининг ижодий зиëлилар билан суҳбатни қолипга солиш уринишини провокация деб баҳолашини¸ суҳбатдан сўнг Озодлик билан суҳбатлашган Юрий Шевчук¸ "шунчаки ҳазил" дея баҳолади.

- Бу унинг ҳазили эди. Мен эса унга қандайдир бир тентак ҳазиллашгандир¸ дедим. Аслида эса¸ мен ўйлайманки... Агар мен билан ярим соат гаплашган бўлишса ва менга қандай саволларни бериш керак эмаслигини уқтиришган бўлишса¸ бу ерда яна нима деб ўйлаш мумкин?

Озодлик: Умуман Путин билан суҳбат сизда қандай таассурот қолдирди?

- Суҳбат мен хоҳлагандай узоқ давом этмади. Кўп саволлар берилмай қолди. Аммо асосий саволни беришга улгурдим. Бизнинг болаларимиз қандай давлатда яшашади? Мен коррупциялашган¸ зимзиë¸ руҳсиз давлат ҳақида гапирдим. “Шахтëрлар худди сўнгги бор жангга кетаëтган жарима батальонларига ўхшаб ишга кетишади. Жамият иккига - амалдорлар ва оддий меҳнаткаш халққа ажралган. Ҳозир бу ҳолатдан чиқишнинг ягона йўли ҳамманинг қонун олдида тенглиги ва демократия” дедим. Путин менинг гапларимга қўшилди. “Демократия бўлмас ва ҳамма қонун олдида тенг бўлмас экан Россиянинг келажаги йўқ” деди у.

Озодлик: "Норозилар марши" ҳақидаги савол жавобидан қониқдингизми?

-Албатта йўқ. Нимага? Чунки Путин “Маршлар касалларга врачнинг олдига тезроқ боришга ва одамларнинг ўз дачаларига тезроқ етиб олишларига халал бермаслиги керак” деганида мен жавоб беришга улгурмадим. Ахир қандайдир амалдор йўлдан ўтаëтганда бутун шаҳар ëпилади ëки ҳамма нарса тўхтайдику. Мени Олег Басилашвили қўллаб-қувватлади. Яна шаҳар ҳақида¸ бузилаëтган архитектура ëдгорликлари¸ Газпром учун қурилаëтган минора ва ҳоказолар ҳақида гап борди. У бу нарсаларни шаҳар маъмурияти ҳал қилиши кераклигини айтди.

Озодлик: Унинг гапларига учрашувда қатнашган одамларнинг муносабати қандай эди? Биз унинг айтган гапларини ўқидик¸ сиз эса унинг кўзларига қарадингиз.

- Мен ундан “Сиз жамиятда норозилик кайфияти кучайиб бораëтганини биласизми?” деб сўрадим ва унинг кўзларига қарадим. У чуқур нафас олиб паст овозда “ҳа” деди. Бу ўйин эмас эди. Бош вазир бу ҳақда биладими¸ менимча¸ бунинг ўзи ëмон эмас. Аммо бошқа томондан¸ бизнинг ҳукуматимизнинг нима қилиши қоронғу. Қисқача айтганда¸ ижодкор билан ҳукуматнинг 200 йилдан бери давом этиб келаëтган анъанавий суҳбати бўлиб ўтди. Кўпчилик гаплашган¸ мана мен ҳам гаплашдим.

Озодлик:
Эслайсизми¸ Путиннинг ëзувчилар билан учрашуви бўлиб ўтган эди. Бир нечта ижодкор ўз принципларидан келиб чиқиб бу учрашувга боришмади.

- Бу уларнинг ҳуқуқи. Мен эса гапириш керак¸ деб ҳисоблайман¸ дейди Путин билан учрашувдан сўнг Озодлик суҳбатлашган Юрий Шевчук.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG