Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:00

Туркия АҚШдан Исроилни қоралашни талаб қилмоқда


Туркия Қўшма Штатлардан Ғазога инсонпарварлик ёрдамини олиб кетаётган флотилияга ҳужум қилиб, тўққиз нафар фаолни ўлдирган Исроилни қоралашни талаб қилмоқда.

Туркия ташқи ишлар вазири Аҳмат Довутўғли АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон билан учрашувдан аввал журналистлар билан мулоқоти чоғида Обама маъмурияти воқеага билдирган муносабатидан расмий Анқаранинг хафсаласи пир бўлганини баён қилди.

Туркия бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Исроилнинг Туркияга қарашли кемага қилган ҳужумини “қонли қатлиом”, дея атади.

Туркия хавфсизлик кенгашининг фавқулодда мажлисида Эрдўғон Исроилнинг инсонпарварлик ёрдамини олиб кетаётган кемаларга қилган ҳужуми “ҳар томонлама лаънатланишга лойиқ”, дея таъкидлади. Бу мажлисда Туркия мудофаа вазири, разведка хизмати бошлиғи ва ҳарбий штаб бошлиғининг ўринбосари қатнашди. Эрдўғоннинг бугун Туркия парламенти олдида воқеа юзасидан чиқиш қилиши кутилмоқда.

Айни пайтда, БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши ўтказиши кутилаётган фавқулодда йиғинда Исроилнинг Ғазога ёрдам олиб кетаётган флотилияга қилган ҳужуми юзасидан халқаро тергов ўтказилиши масаласини муҳокама қилинади.

Сешанба куни БМТ Хавфсизлик кенгаши Исроил ҳаракатларини қоралаб, воқеа юзасидан “холис ва шаффоф тергов” ўтказилишига чақирди.
XS
SM
MD
LG