Линклар

Япония бош вазири истеъфога кетди


Япония бош вазири Юкио Ҳатояма истеъфога кетишини эълон қилди.

Миллий телевидение орқали қилган чиқишида саккиз ой аввал бош вазир лавозимини эгаллаган Ҳатояма ўз қарорини сайловолди кампанияси давомида Окинава оролидан АҚШ ҳарбий базасини чиқаришга оид ваъдасини бажара олмагани билан изоҳлади.

Собиқ бош вазир ўз партиядошлари томонидан истеъфога кетиш борасида босимга учраб келаётган эди.

АҚШ ҳарбий базасини чиқариш ваъдаларини бажармагани боис Ҳатояманинг рейтинги кескин тушиб кетган эди.
XS
SM
MD
LG