Линклар

logo-print

ЕИ президенти Россиядаги инсон ҳуқуқлари вазиятидан хавотир билдирди


Европа Иттифоқи президенти Ҳерман Ван Ромпей Россия президенти Дмитрий Медведев билан учрашув чоғида ЕИ Россиядаги инсон ҳуқуқлари вазиятидан жиддий хавотирда эканини баён қилди.

Ростов-Дондаги саммитда Ван Ромпей Медведевга Европа Иттифоқи Чеченистон ва Шимолий Кавказнинг бошқа минтақаларида “жиноятлар жазосиз қолаётганидан” ташвишда эканини ҳам маълум қилди.

Саммит кун тартибида икки томонлама виза тартибини бекор қилиш ва Россия иқтисодини модернизациялаш масаласи ҳам ўрин олди.

- Мен саммит давомида ҳамкорларимизга Россия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги виза чекловарини бекор қилишга доир келишув лойиҳасини топширдим. Бу виза чекловларини бекор қилиш қарорнинг қабул қилинишига замин яратишига умид қиламан, деди саммитдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида Россия президенти Дмитрий Медведев.

Саммит Европа Иттифоқи аъзолари иқтисодий бўҳрондан азият чекаётган ва давлат харажатларини мисли кўрилмаган даражада қисқартираётган пайтда ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG