Линклар

logo-print

Ал-Қоида етакчиларидан бири ўлдирилгани тахмин қилинмоқда


АҚШ расмийлари Покистоннинг Афғонистон билан чегарадош минтақасида Ал-Қоида террор тармоғининг етакчиларидан бири ўлдирилганини тахмин қилмоқда.

АҚШнинг MSNBC телеканали исми ошкор қилинмаган расмийга таяниб маълум қилишича, Усома Бин Ладиннинг яқин ёрдамчиларидан бири бўлган Мустафо Абу ал-Язид ўтган ойда АҚШга қарашли учувчисиз учқичдан қилинган ҳужумда ўлдирилган бўлиши мумкин.

Исломий жангариларга тегишли интернет саҳифаларини мониторинг қилувчи SITE гуруҳига кўра, Ал-Қоиданинг нуфузли аъзоси ҳалок бўлгани жиҳодчилар форумида эълон қилинган.

SITE нинг маълум қилишича, Ал-Қоида тарқатган хабарда ҳужум пайтида Язиднинг аёли ва уч нафар қизи ҳам ҳалок бўлгани айтилган.

Язид 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кейин АҚШ молия вазирлиги томонидан ҳисоб рақамлари музлатиб қўйилган шахслар рўйхатида бўлган.
XS
SM
MD
LG