Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:01

Манасдан ёқилғи ташувчи АҚШ учқичлари парвози вақтинча тўхтатилди


АҚШ ҳарбийлари Қирғизистондаги Манас ҳаво базасидан ёқилғи ташувчи учқичлар парвозини, икки томон расмийлари янги келишувга эришгунга қадар, вақтинча тўхтатди.

Пентагон матбуот вакили Брайан Уитман Манас ҳаво базаси ишлашда давом этиши, бироқ KC-135 русумидаги ёқилғи ташувчи самолётлар вақтинча учмаслигини маълум қилди.

"Қирғизистон муваққат ҳукумати ёқилғи учун кўпроқ ҳақ талаб қилмоқдами?" деган саволга Уитман “ҳар қалай улар ёқилғи нархини арзонлаштиришни таклиф қилаётгани йўқ”, дея жавоб қайтарди.

Қирғизистон муваққат ҳукумати етакчилари ҳокимиятдан ағдарилган президент Бакиевнинг қариндошлари ёқилғи етказиб бериш бўйича Қўшма Штатлар билан имзоланган шартномалар доирасида миллионлаб доллар миқдори пул ўмарганлигини таъкидлаб келмоқда.

АҚШ ҳарбийлари 2001 йилдан бери Манас ҳаво базасидан Афғонистондаги ҳарбий операцияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида фойдаланиб келади.
XS
SM
MD
LG