Линклар

logo-print

Европарламент депутати Эрон вазирини "қотил" дея атади


Эрон ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий Европа парлмаентига киришидан бир неча дақиқа олдин парламент вакилларидан бири уни “қотил”, дея атади.

Британиялик консерватор депутат Струан Стивенсон ўтган йили Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажотнинг иккинчи муддатга қолишига имкон берган мунозарали сайловлардан кейинги норозиликлар пайтида ўлдирилган талаба қиз Нидо Султоннинг суратини кўтариб чиқиб, Муттақийни “қотил”, дея атади.

Италия, Испания ва Эстония вакилларидан баъзилари Стивенсоннинг Муттақий Европа Парламентининг ёпиқ эшиклар ортидаги ташқи сиёсатга бағишланган йиғинида қаташишишига билдирган норозилигини қўллаб-қувватлади.

Учрашувдан кейин Муттақий Европа депутатлари билан “очиқ ва дўстона мулоқот ўтказганини” таъкидлади.
XS
SM
MD
LG