Линклар

logo-print

Ўзбекистонлик ўлимида турк бригадири айбланмоқда


Россияда ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ўлимида Туркия фуқароси айбланмоқда.

"Комсомолская правда" нашрининг хабар қилишича, Тюмен вилояти Калининград прокуратураси Туркия ширкати ходими 41 яшар Уяр Гюнерга очилган жиноят ишини маҳкама оширган.

Тергов хулосасида айтилишича, “Геолог” ўйингоҳини қайта таъмирлаш ишлари чоғида бахтсиз воқеа рўй берган. Маълум бўлишича, 6 метр чуқурликдаги траншеяда ишлаётган 22 яшар Ўзбекистон фуқаросини тупроқ босиб қолган.

Терговчиларнинг таъкидича, хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаганлиги ушбу бахтсиз воқеага сабаб бўлган. Терговчиларга кўра, ширкат бригадири Уяр Гюнер хавфсизлик қоидаларини инкор қилган ҳолда, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирига ертўлага тушиш тўғрисида топшириқ берган. Иш олиб борилаётган маҳал траншеяда рўй берган кўчки оқибатида ўзбекистонлик меҳнат муҳожири нобуд бўлган.


XS
SM
MD
LG