Линклар

Россия фаоллари милиция ҳаракатларини тафтиш қилмоқда


Россиялик ҳуқуқ фаоллари 31 май куни Москвада бўлиб ўтган “Норозилар марши”нинг милиция ходимлари томонидан тарқатиб юборилиши юзасидан текширув олиб бормоқдалар.

Халқаро Ҳелсинки гуруҳи раиси Людмила Алексееванинг Интерфакс агентлигига билдиришича, олиб борилган мустақил текширув натижалари матбуотда эълон қилинади.

Ҳуқуқ химоячилари намойишчиларни калтаклаган милиция ходимларига нисбатан жиноят иши очилишига эришиш ниятида эканликларини таъкидаламоқдалар.

31 май кунги намойиш чоғида, сўнгги маълумотларга кўра, 170 киши қўлга олинган. Майда қоидабузарлик ҳолати бўйича камида 150та протокол тузилган. Москвадаги намойишчиларни ҳибсга олиш пайтида журналист Александр Артемьевнинг қўли сингани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG