Линклар

Сараевода Болқон давлатлари учрашуви бошланди


Бугун Сараевода собиқ Югославия республикалари етакчилари ва ЕИ вакилларининг учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Минтақа давлатларининг ЕИ билан интеграциялашув масаласи муҳокама қилинадиган ушбу учрашувга даставвал ғарбий Болқон давлатлари саммити мақоми берилган эди. Бироқ Сербиянинг ўз собиқ ўлкаси Косовога нисбатан тутган позицияси туфайли Сараеводаги саммит минтақа етакчиларининг норасмий учрашувига айлантирилди.

Расмий Белград Косовонинг 2008 йилда эълон қилган мустақиллигини тан олишдан бош тортиб келмоқда. Бундан ташқари¸ Сербия расмийлари Косово вакиллари иштирок этадиган йиғинда иштирок этмасликларини билдирганлар.

Сараеводаги учрашувда минтақа давлатлари вакилларидан ташқари НАТО, ЕИ, Туркия ва АҚШ расмийлари иштирок этмоқдалар.
XS
SM
MD
LG