Линклар

Тянанмин фожиасини тафтиш қилиш чақириқлари янграмоқда


Хитойдаги Тянанмин майдонидаги қонли воқеаларнинг 21 йиллиги арафасида майдонда нобуд бўлганларнинг оила-аъзолари ҳукуматдан ушбу воқеага оид маълумотларни очиқлашни талаб қилдилар.

“Тянанмин майдони оналари” ташкилотининг Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилотига йўллаган мактубида айтилишича, 1989 йилги оммавий норозилик намойишини қонли бостирилишига оид маълумотларни Хитой ҳукумати жамоатчиликдан ҳануз сир тутиб келмоқда.

1989 йилнинг 4 июнида Хитой ҳукумати Тянанмин майдонида талабалар ва ишчиларнинг бир неча ҳафта давом этган тинч намойишларни бостириш учун у ерга танкларни киритган эди.

Оқибатда, юзлаб, баъзи маълумоларга кўра эса, минглаб намойишчилар ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG